Сўнгги янгиликлар 28.06.2019 97

ҚАЛАЙДАН ЯСАЛГАН САБОТЛИ АСКАРЧА КИТОБДАН САҲНАГА КЎЧДИ

Спектакль

Вилоят қўғирчоқ театрида Ҳанс Кристиан Андерсен қаламига мансуб "Қалайдан ясалган саботли аскарча" эртаги асосида "Мардона дўстлик" деб номланган янги спектакль саҳналаштирилди.

Маълумки, даниялик машҳур ижодкор, эртакнавис Ҳанс Кристиан Андерсеннинг  ушбу эртаги бутун дунё болалари меҳрини қозонган. Унда қалайдан ясалган аскарнинг матонати ҳақида сўз боради. Аскарча ўз дўстини кўриш умидида ҳаётнинг кўплаб шафқатсиз синовларини сабот билан енгиб ўтади ва дўстининг олдига қайтади.

Дўстнинг садоқатини кўрсатувчи мазкур асар жуда катта тарбиявий аҳамиятга эга.

Асар режиссёр Санахон  Ҳамраева томонидан моноспектакль, яъни бир актёр роль ижро этадиган томоша тарзида саҳналаштирилган. Унда ягона ролни театр актёри Азиз Ғуломов ижро этган.

Тез орада мазкур спектакль премьераси кутилмоқда.

Ж.ҚИЛИЧЕВ