Сўнгги янгиликлар 12.04.2019 95

АМИР ТЕМУР ҲАҚИДАГИ ЭНГ ЯХШИ ИНШОНИ БОЖХОНА ХОДИМИ ЁЗДИ

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида ёш ҳарбийлар ўртасида “Амир Темур – фахримиз, ғуруримиз” мавзусида иншолар танлови ўтказилди.

Давлат раҳбарининг  “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ҳамда буюк саркарда, Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги муносабати билан ўтказилган танловда ҳарбий хизматчилар тарихга оид билимларини баён қилиш маҳоратига асосан баҳоланди.

Шунга кўра, 1-ўринни божхона ходими Элдор Хўжаниёзов эгаллаб, диплом ва қимматбаҳо совға билан тақдирланди. Ишлари ижобий  баҳоланган бошқа ҳарбийлар ҳам муносиб рағбатлантирилди.

Н.ХЎЖАЕВ