Сўнгги янгиликлар 13.05.2019 129

ҲАМШИРАЛАР – СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИДА

Спорт ойлиги

12 май – Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан Қарши шаҳрида “Балли, ҳамширалар!” спорт, маданий-маърифий тадбири ўтказилди.

Вилоят ҳокимлиги, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда  тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган 120 нафардан зиёд ўрта тиббиёт ходимлари иштирок этди.  

- Тадбирдан мақсадҳамширалар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва спорт билан шуғулланишни оммалаштиришдан иборат, - дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош ҳамшираси Елена Парембо. – Мусобақага эса фаол ҳамда 5 йиллик иш стажига эга ходимлар танлаб олинди.

Иштирокчилар турли спорт машғулотларини бажариш маҳоратига кўра баҳолаб борилди. Якунда биринчи ўрин вилоят юқумли касалликлар шифохонаси,  иккинчи ўрин вилоят асаб-руҳий касалликлар диспансери ва 3-ўрин вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази жамоаларига насиб этди.

Иштирокчилар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шу куни нафақадаги ва уйда ётиб қолган ҳамширалар ҳолидан хабар олиниб, уларга совға-саломлар улашилди.

Ш.БОЗОРОВА