Сўнгги янгиликлар 28.09.2018 111

ҲАРБИЙ ҚИСМДА КИТОБ ЯРМАРКАСИ

ҲАРБИЙ ҚИСМДА КИТОБ ЯРМАРКАСИ

ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли ҳарбий қисмда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда китоб ярмаркаси ташкил қилинди.

Ярмаркада ҳарбийлар кейинги пайтда нашрдан чиққан миллий ва жаҳон мумтоз адабиёти намуналари, замондош ижодкорлар асарлари, илмий-оммабоп, болалар китоблари билан танишиш ва харид қилиш имконига эга бўлишди.

- Ишдаги одам янги нашр қилинаётган китоблар билан доимий танишиб боришга вақт тополмаслиги мумкин, - дейди Ёшлар иттифоқининг ҳарбий қисмдаги бошланғич ташкилоти етакчиси, капитан Достон Ражабов. – Бундай ярмаркалар орқали нафақат янги адабиётлар билан танишиш, балки ўзинг ёқтирган адиблар, уларнинг асарларидаги қаҳрамонлар билан учрашгандек бўласан. Ўзим, оила аъзоларим учун бадиий китоблар харид қилдим, улар бўш вақтни мазмунли ўтказишда энг яхши восита бўлади.

Ярмарка доирасида ҳарбийлар қизиққан китоблар ҳақида суҳбатлар ташкил этилди.

Н.ХЎЖАЕВ

Суратларда: китоб ярмаркасидан лавҳалар.