Сўнгги янгиликлар 04.12.2018 55

ҲАРБИЙЛАР ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН КИШИЛАРНИ ЙЎҚЛАДИ

Тадбир

ҲАРБИЙЛАР ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН КИШИЛАРНИ ЙЎҚЛАДИ

Халқаро ногиронларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш куни муносабати билан вилоятимизда ҳам бир қатор меҳр-мурувват тадбирлари ўтказилди. Улар доирасида ногиронлиги бор шахслар ҳолидан хабар олиш, ўксик кўнгилларга қувонч улашиш, эҳтиёжмандларга ёрдам қўлини чўзишга асосий эътибор қаратилди. ДХХ Чегара қўшинларига қарашли вилоятимиздаги ҳарбий қисм хизматчилари ҳам ушбу хайрли ишдан четда қолишмади.

Шу мақсадда "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди вилоят филиали "Ягона эзгулик ташкилоти" билан ҳамкорликда тадбир ташкил этилди. Ҳарбий қисм хизматчилари Қарши шаҳри Сарой маҳалласида истиқомат қилувчи 13 нафар ногиронлиги бор шахс хонадонига боришди. Шу маҳаллада яшовчи Эъзоза Умидиллаева 8 ёшга кирган. Жисмоний нуқсон билан туғилган қизалоқ афсуски мустақил ҳаракатлана олмайди. Кўнгиллилар унинг оиласига 1 дона мини печь, моддий қийматлик, озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим қилишди.

Тадбир давомида қолган имконияти чекланган кишиларга ҳам ун, ўсимлик ёғи каби маҳсулотлар етказиб берилди.

Собир НАРЗИЕВ

Муаллиф олган сурат.