Сўнгги янгиликлар 12.04.2019 42

ҲАРБИЙЛАР - ЎҚУВЧИЛАР ҲУЗУРИДА

Тадбир

Қарши шаҳридаги 23-сонли ўрта мактабда буюк бобокалонимиз Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ўқувчи ёшлар учрашуви ташкил этилди.

Маълумки,  мамлакатимизда ёш авлодни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда эл-юрт тақдирига дахлдорлик туйғусини юксалтириш, халқ ва армия якдиллигини таъминлашга устувор аҳамият қаратилмоқда. Турли байрамлар, тадбирлар, саналар муносабати билан ёшлар ва ҳарбий хизматчилар учрашувлари, ўқувчиларнинг ҳарбий қисмларга саёҳати, ҳарбий қурол-яроғлар кўргазмалари ташкил этилиши анъана тусини олган.

Мактаб ва ҳарбий қисм қўмондонлиги ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда ҳам дастлаб Амир Темурнинг ҳарбий сиёсати, бунёдкорлик ишлари хусусида суҳбатлашилди.

Шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг турли жанговар элементларни ўзида мужассам этган кўргазмали чиқишлари, мактаб ўқувчилари томонидан намойиш этилган кичик саҳна кўринишлари, ҳамкорликда арқон тортиш, эстафета спорт ўйинлари, қуролни қисмларга ажратиш ва йиғиш бўйича мусобақалар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. 

Худди шундай учрашувлар вилоятимиздаги яна 20 га яқин мактабларда ташкил этилди.

Ж.БОЙМУРОДОВ