Расмий 24.05.2018 316

ҚАРШИ ШАҲРИДА ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ТРАНСПОРТИДА ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШ ТАРИФЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎFРИСИДА

Вилоят ҳокимининг

ҚАРОРИ

ҚАРШИ ШАҲРИДА ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ТРАНСПОРТИДА ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШ ТАРИФЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎFРИСИДА

Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги “Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги 419-I-сон (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 4-5-сон, 124-модда), Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги “Автомобиль транспорти тўғрисидаги”ги 674-I-сон (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 9-сон, 174-модда), қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси  Президентининг 2001 йил 4 июндаги “Автомобиль транспорти соҳасида монополиядан чиқариш ва бошқарувини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-2871-сонли Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, 6-сон, 118-модда) ижроси юзасидан шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ташишнинг йўл қўйиладиган доирадаги тарифлар даражаси иқтисодий асосланган ташиш харажатларидан ва йўловчилар ташиш хизматларига бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Қарши шаҳри ҳудудида фаолият кўрсатаётган йўловчи ташиш транспортида йўловчилар ташиш хизматларининг чекланган тарифи бир йўловчига йўналишли таксилар учун 1500 (бир минг беш юз) сўм, автобуслар учун 1000 (минг) сўм этиб белгилансин.

2. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати (Б.Маматқулов) ушбу қарорни вилоят ҳокимлигининг qashqadaryo.uz расмий веб-сайтига жойлаштирсин ҳамда оммавий  ахборот воситаларида эълон қилинишини ташкил этсин.

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

4. Вилоят ҳокимининг 2016 йил 4 июлдаги Х-404/07-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари М.Эшбобоев ва Қарши шаҳар ҳокими Ж.Фозилов зиммаларига юклатилсин.

Вилоят ҳокими        З.РУЗИЕВ.

Қарши шаҳри, 2018 йил 21 май