Спорт 15.02.2019 154

ҚАШҚАДАРЁЛИК ФУТБОЛЧИЛАРДА - КУМУШ МЕДАЛЛАР

Мини футбол

ҚАШҚАДАРЁЛИК ФУТБОЛЧИЛАРДА - КУМУШ МЕДАЛЛАР

Тошкент шаҳрида умумий ўрта таълим мактабларининг 2005-2007 йилларда туғилган ўқувчилари ўртасида мини футбол бўйича "Ўзбекистон футбол ассоциацияси кубоги" мусобақаси ўтказилди.

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, умумтаълим мактаби ўқувчиларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилган мусобақанинг барча босқичларида 130 мингдан ортиқ ўқувчи-ёшлар қатнашди. Улар орасидан энг сара жамоалар финалга йўлланма олишган эди.

Финал учрашувида Косон туманидаги 57-мактаб ва Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги 162-мактаб жамоалари беллашишди. Ғолиблик пойтахт жамоасига насиб этди ва улар кубок, олтин медаллар ҳамда PlayStation 4 ўйин мосламалари билан тақдирланишди. 2-ўринни эгаллаган Қашқадарё жамоаси футболчиларига кумуш медал ва велосипедлар совға қилинди.

Бронза медали соҳиблари Наманган ва Навоий вилоятлари вакилларига планшет ва спорт экипировкалари топширилди.

- Ёшлигимдан футболга қизиқаман, - дейди вилоятимиз жамоаси аъзоси Равшан Хайруллаев. - Бу қизиқишимни мураббийлар ёрдамида маҳоратга айлантиришга ҳаракат қилаяпман. Мусобақада "Энг яхши футболчи" номинациясида ғолиб бўлишимда биринчи навбатда устозларимдан ўрганганларим ёрдам берди.

СОЖИДА