Сўнгги янгиликлар 23.09.2019 120

АСОСИЙ БИНО ТАЪМИРЛАНДИ, ЁНИДАН ЯНГИСИ ҲАМ ҚУРИЛАЯПТИ

Бунёдкорлик

Маълумотларга кўра жорий йилда вилоятимиздаги 57 та мактабда реконструкция ишлари амалга оширилди, шунингдек, 29 та мактаб капитал, 11 таси жорий таъмирланди. Натижада бир йил ичида вилоятимиздаги мактабларнинг умумий қуввати яна 20 минг 655 ўқувчи ўрнига кўпайди.

Деҳқонобод туманининг Чучуқудуқ қишлоғида жойлашган 24-сонли мактаб 315 ўринга мўлжалланган бинода айни вақтда 523 ўқувчи таҳсил олмоқда 2004 йилда қурилган ўқув маскани ўтган 15 йил давомида анча таъмирталаб ҳолатга ҳам келиб қолганди. Қолаверса, ўқувчилар сонининг муттасил ошиб бориши натижасида синфхоналар етишмаслиги муаммоси кучайиб борди.

Шу боис жорий йилда мактаб биносини манзилли дастурга киритилиб, капитал таъмирланди. Бу ерда пудратчи ташкилот томонидан 1 миллиард 75 миллион сўмлик  қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Натижада ўқувчилар янги ўқув йилини шинам ва ёруғ синфхоналарда бошлашди.

Айни пайтда эҳтиёждан келиб чиқиб мактаб ҳудудида 80 ўринга мўлжалланган яна бир ўқув биноси қуриб битказилмоқда.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар