Қишлоқ хўжалиги 03.05.2019 308

ҚАТҚАЛОҚ ЮЗАГА КЕЛГАН 12,3 МИНГ ГЕКТАР ҒЎЗА МАЙДОНИГА ИШЛОВ БЕРИЛДИ

Қишлоқ хўжалиги

Маълумки, апрель ойининг иккинчи ярмида рўй берган давомли ва кучли ёғингарчилик бир қанча ҳудудлардаги чигит экилган ерлар сифатига жиддий зарар етказди. Хусусан, чигит униб чиққан майдонларда тупроқ юзаси қотиб қолган.

Ўрганишлар давомида вилоятимиз бўйича 12 минг 321 гектар ғўза майдонларида қатқалоқ аниқланди. Шу боис мазкур майдонларга тезкорлик билан ишлов бериш бўйича ишчи гуруҳ шакллантирилиб, секторлар кесимида агротехник тадбирлар олиб борилди. Жараёнга 4 мингдан ортиқ ишчи ҳамда 200 дан ортиқ махсус техника жалб этилди. 1 май ҳолатида дастлабки белгиланган майдонда тадбир  якунланган. Эндиликда қатқалоқ бўлган бошқа майдонларни аниқлаш ва тупроқ юзасини юмшатиш бўйича тадбирлар давом этаяпти.

Вилоятдаги ғўза майдонларида тупроқ юзасини юмшатиш бўйича агротехник тадбирларнинг бориши Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қашқадарё вилоят бошқармаси ва унинг туман бўлимлари томонидан назоратга олинган. Жумладан, ҳар бир ҳудуд учун масъул инспекторлар бириктирилган бўлиб, улар тадбирларнинг  ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини кузатиб боришмоқда.

А.АРИПОВ,

инспекциянинг вилоят бошқармаси бошлиғи