Сўнгги янгиликлар 08.04.2019 147

АЖДОДЛАРГА МУНОСИБ ВОРИС БЎЛАЙЛИК!

Конференция

Шаҳрисабз шаҳрида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан буюк давлат арбоби ва саркарда Амир Темур таваллудининг 682 йиллиги олдидан “Аждодларга муносиб ворис бўлайлик!” шиори остида илмий-амалий конференция ва спортнинг кураш, қиличбозлик, ўзбек жанг санъати, камондан ўқ отиш ҳамда югуриш  турлари бўйича Республика очиқ турнири ўтказилди.

Дастлаб, ҳарбий хизматчилар, “Темурбеклар мактаби”да таҳсил олаётган курсантлар ва тадбир қатнашчилари Оқсарой мажмуасида ўрнатилган Соҳибқирон ҳайкали пойига гуллар қўйишди.

Тадбир доирасида Оқсарой мажмуаси ва Амир Темур номидаги давлат музейига уюштирилган саёҳатлар давомида “Темур тузуклари билимдони” танлови ҳам ўтказилди. Унда 1-ўринга Шаҳрисабз шаҳрилик Шахбоз Шамсиддинов сазовор бўлди.  

Айниқса, Темурийлар даври ва ҳаётини акс эттирувчи театрлаштирилган томошалар, спорт мусобақалари давомида ёшлар буюк аждодларига муносиб - заковатда тенгсиз, жисмонан бақувват ва жасоратли эканликларини исботлашди.

Кураш бўйича ўтказилган мусобақаларда 1- ва 2-ўринни юртимиз полвонлари Камол Расулов ва Бобур Тўхтаев эгаллаган бўлса, 3-ўрин тожикистонлик Дадахон Бобоназаровга насиб этди.

Сожида