Сўнгги янгиликлар 09.04.2019 180

БАҲРОМ РАҲИМОВ 5 МИЛЛИОН СОҲИБИ

Термизда Халқаро бахшичилик санъати фестивали доирасида ўтказилган республика бахшиларининг кўрик-танловида Қашқадарё вакили Баҳром Раҳимов ички овоз билан достон куйлаш йўналишида 1-ўринни қўлга киритди ва диплом ҳамда 5 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланди.

 90 нафарга яқин бахши-оқинлар иштирок этган танловда уч йўналиш бўйича ғолиблар аниқланган бўлса, қатнашчилар “Энг ёш ижрочи”, “Энг ёши улуғ ижрочи”, “Энг яхши аёл ижрочи” номинациялари асосида ҳам рағбатлантирилди.

                                С.АЛЛАЁРОВА