Сўнгги янгиликлар 23.10.2018 77

БИЛМАСЛИК ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ҚИЛМАЙДИ

Тадбир

БИЛМАСЛИК ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ҚИЛМАЙДИ

Қарши шаҳридаги 29-мактабда вилоят божхона бошқармаси масъул ходимлари иштирокида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Таълим муассасасининг юқори синф ўқувчилари ва ўқитувчилар жалб қилинган учрашувда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш, одам савдоси, диний экстремизм ва терроризм каби салбий иллатларнинг оқибатлари ҳақида тушунчалар берилди. Бундан ташқари, чет элдан турли мазмундаги тақиқланган диний ва беҳаёликни тарғиб этувчи материалларни билиб-билмасдан уяли алоқа воситаларига жойлаштириб, мамлакатимиз ҳудудига олиб кириш ҳолатлари ҳақида ҳам гапириб ўтилди. Мисол учун, жорий йилнинг ўтган даврида бошқарма ходимлари томонидан 4 та ҳолатда 3 минг 21 дона диний ва бошқа тақиқланган материаллар ҳамда 74 та ҳолатда 5 минг 965 дона беҳаёликни тарғиб этувчи материалларнинг мамлакатимиз ҳудудига кириб келишининг олди олинган.

Учрашувда келажагимиз эгалари бўлган ёшларни ҳушёрлик ва огоҳликка чорлашга асосий эътибор қаратилди. Уларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар қайтарилди.

Н.ХЎЖАЕВ