Жамият 07.06.2019 228

БИР ҚАРАШДА ГУЛГА ЎХШАЙДИ, БИРОҚ...

Қилмиш-қидирмиш

Инсон эҳтиёжга кўра томорқасига маданий экинлар уруғини қадайди, эстетик завқ олиш истагида гул, турли манзарали ўсимликларни парвариш қилади.

Бундан ҳам моддий, ҳам маънавий фойда кўради. Қолаверса, бугун бир парча ердан унумли фойдаланиб, бири икки бўлган юртдошларимиз ҳам жуда кўпки, уларнинг ғайратига қойил қолмасликнинг иложи йўқ.

1991 йилда туғилган, Косон туманидаги Мудин қишлоғида 2 нафар фарзанди билан яшовчи аёл Р.М. яшаш ҳовлисида 240 туп кўкнор ўсимлигини парваришлаб келаётганини қандай тушунса бўлади?

Маълум бўлишича, аёл таркибида гиёҳвандлик моддалари мавжуд кўкнор уруғини мўмай даромадли бўлиш истагида ерга қадаган.

Вилоят ички ишлар бошқармасидан маълум қилишларича, айни пайтда Р.М.га нисбатан Косон туман ИИБ тергов бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Н.ХЎЖАЕВ