Жамият 16.08.2019 112

БИР ҚАРАШДА ЮКХОНА БЎШДАЙ ЭДИ...

Рангли металл парчалари билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича яқинда вилоят божхона бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ҳамкорлигида Чироқчи туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Н.Б. бошқарувидаги "Камаз" русумли юк автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, шубҳа ўз тасдиғини топди. Бир қарашда автомашина юкхонаси бўш, аммо унинг ички қисмида тахта бўлаклари ёрдамида хуфёна махсус яширин жой тайёрланган бўлиб, ҳеч қандай тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган рангли металл парчалари яширилгани фош этилди.

Ашёвий далил сифатида олинган 1 тонна 244 килограмм рангли металл парчалари "Ўзиккиламчирангметзавод" АЖнинг вилоятдаги филиалига вақтинча сақловга топширилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Н.ХЎЖАЕВ