Сўнгги янгиликлар 09.08.2019 166

БИР КУНЛИК ЯРМАРКАДА 350 ЎҚИТУВЧИ ИШЛИ БЎЛДИ...МИ?

Вилоят халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан жорий йилнинг 7 август куни вилоятнинг барча туман ва шаҳар халқ таълими бўлимлари биносида 2019-2020 ўқув йили учун педагогик кадрларни умумий ўрта таълим мактабларига ишга жойлаштириш мақсадида меҳнат ярмаркалари ташкил этилди.

- Ярмаркада умумий ҳисобда 350 нафар фуқаро ўзига муносиб иш топди, - дейди  вилоят халқ таълими бошқармаси масъул ходими Севин Очилов. – Уларнинг 179 нафари бу йил олийгоҳни битирган ёш мутахассислар бўлса, 171 нафари аввал касб-ҳунар коллежларида фаолият олиб борган. Таъкидлаш жоизки, айрим жойларда иш ўринлари кам бўлса, айрим ҳудудларда кадрларга бўлган талаб юқори. Шунга кўра, бўш иш ўринлари ярмаркаси иш изловчи учун ҳам, иш берувчи учун ҳам айни муддао бўлди. Чекка ва тоғли худудларига ишга борган ўқитувчиларга ишлаши ва яшаши учун шарт-шароитлар яратиб бериш маҳалла фуқаролар йиғинлари зиммасига юклатилди.

Яна 500 та бўш иш ўринлари учун меҳнат ярмаркалари туман ва шаҳарларда режа асосида давом этади.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Суратда: ярмаркадан лавҳа