Спорт 09.07.2019 149

БИЗНИКИЛАР 21 МАМЛАКАТ ОРАСИДА ЕТАКЧИ

Шахмат

Тошкент шаҳрида 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди.  Унда вилоятимиздан 8 нафар ўқувчи миллий терма жамоа таркибида иштирок этди.

Чемпионатга дунёнинг 21 давлатидан келган ёш шахмат усталари баҳс олиб боришди.

- Шогирдларим Эрон, Ҳиндистон, Монголия, БАА, Шри-Ланка каби давлатларнинг кучли спортчилари билан шахмат ўйнади, - дейди мураббий Наргиза Саидова. - Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган миллий терма жамоамиз мусобақада жами 48 та медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, шулардан 6 донаси вилоятимиз вакиллари ҳиссасига тўғри келади.

Умидли шахматчиларимиздан 7 ёшли Шаҳзод Исломов "блиц" йўналишида олтин, "рапид" йўналишида кумуш медални қўлга киритиб, иккинчи маротаба Осиё чемпиони бўлди. Даврон Шарипов "блиц", "рапид" ва "стандарт" йўналишларининг ҳар учаласида бронза, Абдумалик Абдусалимов эса "блиц"да олтин медални қўлга киритди.

З. НАЗИРОВА