Таълим 17.09.2019 123

БОЛАЛАР БИЛАН ГЎЗАЛ МАСКАН

Мактабгача таълим

Касби туманидаги Юксалиш маҳалласида 800 га яқин аҳоли хонадони мавжуд. Уларда 4 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Аксарият хонадонлар соҳиблари ёш оилалар ҳисобланади. Шу боис, ҳудудда боғча, мактаб ёшидаги болалар сони ҳам кўпчиликни ташкил этади.

Айни пайтда улардан 100 нафари маҳалла ҳудудидаги 6-сонли мактабгача таълим муассасасига қамраб олинган.

- Муассасага 6 нафар малакали тарбиячи жалб этилган, - дейди боғча мудираси Азиза Пиримқулова. - Болажонларга инглиз ва рус тилларидан бошланғич сабоқ бериш йўлга қўйилган. Шунингдек, мусиқа ва бадиий гимнастика тўгараклари ишлаб турибди.                                          

Собир НАРЗИЕВ

Муаллиф олган сурат.