Сўнгги янгиликлар 28.09.2018 129

“БОЛАЛАР КИТОБИ” КЎРГАЗМАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Қарор ва ижро

“БОЛАЛАР КИТОБИ” КЎРГАЗМАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Сайидо Насафий номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида “Болалар китоби” кўргазмаси ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбарининг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган кўргазмада умумтаълим мактаблари ўқувчилари вилоят нашриётларида чоп этилган ҳамда китоб савдоси дўконлари келтирган, шунингдек, вилоят ахборот-кутубхона маркази, халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги ахборот-ресурс маркази фондларидаги китоблар, болалар адабиётлари билан танишишди.

- Саргузашт китобларни севиб ўқийман, - дейди Қарши шаҳридаги 11-мактаб ўқувчиси Мадина Холиқова. – Ушбу йўналишда янги чоп этилган кўплаб асарлар билан танишиб чиқдим, уларни харид қилиш ниятини дилимга тугиб қўйдим. Мушоирадаги иштироким учун махсус совғага ҳам эга бўлдим.

Тадбир доирасида бадиий чиқишлар ҳам намойиш этилди.

Т.ПЎЛАТОВ

Суратларда: китоб кўргазмасидан лавҳалар.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.