Жамият 08.03.2019 228

БОЛАЖОНЛАР "ВАТАНПАРВАРЛАР БОҒИ"ГА САЁҲАТ ҚИЛИШДИ

Ватан ичра сайр

БОЛАЖОНЛАР "ВАТАНПАРВАРЛАР БОҒИ"ГА САЁҲАТ ҚИЛИШДИ

Қарши шаҳридаги "Ватанпарварлар боғи"да ташкил этилган тадбирга Китоб ва Қамаши туманларидаги Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг фарзандлари ҳамда вилоятнинг турли ҳудудларида истиқомат қилаётган эҳтиёжманд оилалар ўғил-қизлари таклиф этилди.

Вилоят ҳокимлиги, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда дастлаб болажонлар боғ бўйлаб саёҳат қилишди. У ерда халқимиз ўтмиши ва бугунидан сўзловчи, Ватан равнақи йўлида фидокорона курашган қаҳрамонларимиз, миллий армиямиз қудрати ва салоҳияти акс этган кўргазмалар билан танишишди.

Тадбир доирасида болажонлар учун "Фаровон" тўйхонасида  байрам дастурхони ёзилди, болажонларга совғалар улашилди. Ҳаётда тўғри яшаш, ҳалол бўлиш, тўғри дўст танлашга ундайдиган спектакль намойиш этилди.

- Анчадан бери "Ватанпарварлар боғи"га келишни орзу қилардим, - дейди миришкорлик Малика Набиева. - Боғни мириқиб айландик. Совға қилинган кийимлар менга жуда ёқди. Энди янада яхши ўқиб, Ватанимга муносиб фарзанд бўлишга астойдил ҳаракат қиламан.

Саёҳат ўғил-қизларда катта таассурот қолдирди.

                                    С.АЛЛАЁРОВА