Сўнгги янгиликлар 02.05.2019 192

БОНУ ЭГАМБЕРДИЕВА – ОСИЁ ЧЕМПИОНИ

Малайзиянинг Кота-Кинабалу шаҳрида каратэ бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Мазкур қитъа биринчилигида терма жамоамиз вакиллари ҳам иштирок этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.

Мусобақада ёш каратэчиларимиз 1 тадан олтин ва кумуш, шунингдек, 2 та бронза медалини қўлга киритишди.

Эътиборли томони, терма жамоамизга ягона олтин медални вилоятимиз вакили, Қарши ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернати ўқувчиси Бону Эгамбердиева келтирган.

Шунингдек, мамлакатимиз вакилларидан Бекзод Туйғунов кумуш, Асилбек Мадаминов ҳамда Фирдавс Аҳмаджоновлар эса бронза медалларига сазовор бўлишган.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ