Расмий 05.03.2019 285

БОЗОРЛАР ВА САВДО КОМПЛЕКСЛАРИНИНГ МАЪМУРИЯТИ ТОМОНИДАН УНДИРИБ ОЛИНАДИГАН БИР МАРТАЛИК ЙИFИМЛАР, ИЖАРА ТЎЛОВИ ВА КЎРСАТИЛАДИГАН ХИЗМАТЛАР ҚИЙМАТИНИНГ ЯНГИ МИҚДОРЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ҲАҚИДА

Вилоят ҳокимининг

ҚАРОРИ

БОЗОРЛАР ВА САВДО КОМПЛЕКСЛАРИНИНГ МАЪМУРИЯТИ ТОМОНИДАН УНДИРИБ ОЛИНАДИГАН БИР МАРТАЛИК ЙИFИМЛАР, ИЖАРА ТЎЛОВИ ВА КЎРСАТИЛАДИГАН ХИЗМАТЛАР ҚИЙМАТИНИНГ ЯНГИ МИҚДОРЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги "Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда 2017 йил 7 июндаги "Маҳаллий бюджетларни шакллантиришда жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига асосан вилоятдаги бозорлар фаолиятини  бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар турлари ва ҳажмларини кенгайтириш, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, бозорлар ва савдо комплексларида пул оқимлари тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг  "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонуни 6-, 25-моддаларига асосан,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Вилоят молия  бошқармаси, вилоят давлат солиқ бошқармаси ва  вилоят "Бозорсавдо" уюшмаси таклифлари асосида бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, кўрсатиладиган хизматлар, бино-иншоотлар ва бошқа мол-мулкдан ҳамда инфратузилмадан фойдаланганлик учун ижара тўловларининг миқдорлари 1- ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят давлат солиқ бошқармаси,  вилоят "Бозорсавдо"  уюшмаси, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда:

бозорлар ва савдо комплексларидан тушадиган йиғимларнинг белгиланган тартибда тўлиқ ундирилишини;

бозорлар ва савдо комплекслари маъмуриятлари томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, кўрсатиладиган хизматлар, бино, иншоотлар ва бошқа мол-мулкдан ҳамда бозор инфратузилмасидан фойдаланганлик учун ижара тўловлари йиғим миқдорларини кўпайтириш эвазига тушадиган даромадларни Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексида белгиланган тартибда маҳаллий бюджетга йўналтирилишини таъминласинлар.

3. Вилоят молия бошқармаси, вилоят давлат солиқ бошқармаси, туман (шаҳар) молия ва солиқ бўлимлари бошлиқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги "Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш, захираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори 1-иловаси 4-боби, 2-иловаси 1-боби, 3-иловаси 6-боби доирасида ишлар ташкил қилинишини таъминласинлар.

4. Қарши, Шаҳрисабз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ўз ҳудудларидаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмуриятлари томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, кўрсатиладиган хизматлар, бино, иншоотлар ва бошқа мол-мулкдан ҳамда бозор инфратузилмасидан фойдаланганлик учун ижара тўловларининг тўлиқ ундирилиши ва улардан мақсадли фойдаланиш устидан назоратни кучайтирсинлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги "Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги "Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги  ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги "2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорларига асосан деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш ишлари барча шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилган ҳолда амалга оширилишини ҳамда объектларнинг Дастурда назарда тутилган муддатларда фойдаланишга топширилишини таъминласинлар.

5. Ушбу қарор қабул қилиниши билан вилоят ҳокимининг 2018 йил 23 февралдаги Х-189/02-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Вилоят ҳокимлиги матбуот котиби, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси, вилоят телерадиокомпанияси, "Qashqadaryo" ва "Новости Кашкадарьи" газеталари таҳририятига ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини кенг аҳоли қатламига етказиш мақсадида оммавий ахборот воситалари орқали ёритилишини таъминлаш тавсия этилсин.

7. Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги "Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" ДУК мазкур қарор   вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминласин.

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Х.Джураев зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими             З.РУЗИЕВ

Қарши шаҳри, 2019 йил 21 февраль