Сўнгги янгиликлар 27.02.2019 90

БУ ЙИЛ 1600 ГЕКТАР СОЯ ЭКИЛАДИ

БУ ЙИЛ 1600 ГЕКТАР СОЯ ЭКИЛАДИ

Жорий йилда вилоятимизда 1600 гектар майдонга соя экилади. Бу вилоят ҳокимининг 2019 йил 29 январдаги тегишли қарорида кўрсатилган. Қарор билан соя экинини жойлаштириш, талаб этиладиган аванс маблағлари, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва минерал ўғитлар етказиб бериш ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари белгилаб берилди.

Экин асосан Китоб, Яккабоғ, Нишон, Миришкор, Қарши ҳамда Косон туманларида парваришланади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 14 мартдаги “2017-2021 йилларда республикада соя экини экишни ва соя дони етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, вилоятимизда 2017 йилдан буён катта майдонларда соя ўсимлиги етишитирилиб келинмоқда.

Ж.БОЙМУРОДОВ