Сўнгги янгиликлар 26.04.2019 167

БУХОРО ВА ХИВАГА УЧ КУНЛИК САЁҲАТ

Ички туризм

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 7 февралдаги "Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори мамлакатимиз фуқароларининг юртимиз бўйлаб саёҳат қилишлари ва  тарихий шаҳарлар, бетакрор табиат гўзалликларидан баҳра олишлари учун кенгроқ имкониятлар яратди.

Қарорга асосан ташкилот ва муассасалар ходимларининг биргаликдаги ҳамда оилавий ва жамоавий саёҳатлар учун қатор имтиёзлар жорий этилгани бу борада муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Яқинда Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Қарши тумани кенгаши ҳамда Қарши тумани сервис ва тадбиркорлик коллежи жамоалари  ҳамкорликда Бухоро ва Хива шаҳарларига уч кунлик саёҳат ташкил қилди. Саёҳат давомида партия фаоллари ва ўқувчи ёшлар мазкур шаҳарларда амалга оширилган ўзгаришлар, халқимизнинг ўчмас тарихи, улуғ аждодларимизнинг бунёдкорлик салоҳияти, бадиий санъати, илму тафаккурини ўзида акс эттирган тарихий обидалар, қадамжолар билан яқиндан танишиб, кўплаб янги таассуротлар олди.

Бир сўз билан айтганда, саёҳат иштирокчиларнинг тарихимизга бўлган ҳурматини ошириб, уларнинг қалбида бой ўтмиш ва улуғ аждодларимиз билан фахрланиш ҳиссини уйғотди.

Шаҳноза ҚАҲҲОРЗОДА