Тиббиёт 08.02.2019 208

ЧИКАГОЛИК ОЛИМЛАРДАН - ҚАШҚАДАРЁЛИК ОНКОЛОГЛАРГА СОВҒА

Тадбир

ЧИКАГОЛИК ОЛИМЛАРДАН - ҚАШҚАДАРЁЛИК ОНКОЛОГЛАРГА СОВҒА

АҚШнинг Чикаго шаҳридаги университети бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази вилоят филиалида меҳмон бўлишди. Шу муносабат билан мазкур тиббиёт муассасасида тадбир ташкил этилди.

Тадбир доирасида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ойбек Шагазатов америкалик мутахассисларни ушбу филиал фаолияти, унда яратилган шарт-шароитлар билан таништирди. Шундан сўнг меҳмонлар муассаса шифокорлари билан учрашиб, суҳбат ўтказишди, ўзларининг онкология соҳасидаги илмий изланишлари ва ютуқлари билан ўртоқлашишди. Учрашув сўнгида хорижлик профессор-ўқитувчилар филиал жамоасига соҳага оид муҳим китобларни  совға қилишди.

- Учрашув асносида маълум бўлдики, бу китобларда соҳамизга доир кўплаб қимматли маълумотлар жамланган, - дейди филиал бош шифокори Адҳам Пармонов. - Мисол учун, америкалик мутахассислар саратонни эрта босқичда аниқлаш йўллари ва бу борада ўз тажрибаларини ўртоқлашишган. Албатта, бу адабиётлар келгусида соҳага доир билимларимизни оширишга хизмат қилади.

М.ШУҲРАТОВ

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.