Жараён 10.09.2019 72

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ОЧИЛДИ

Бунёдкорлик

Косон туманида Давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 декабрдаги "Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига мувофиқ Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари, шаҳар ва туманлар марказлари ташкил этилган эди. Ҳозирда ушбу марказлар орқали аҳоли ва тадбиркорларга 120 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилаётир.

Косон туманида янгидан бунёд этилган Давлат хизматлари маркази биноси ташкилот фаолият йўналишидан келиб чиқиб лойиҳалаштирилгани билан аҳамиятли. Унда кутиш зали, болалар майдончаси, кутубхона, банк шохобчаси, шунингдек, солиқ, адлия, ФҲДЁ бўлимлари маслаҳатчилари, нотариус хизматлари учун махсус хоналар мавжуд. Бу фуқаролар давлат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ барча мурожаатларига шу ернинг ўзида жавоб олиши учун айни муддао.

Марказ янги биносининг очилиш маросимида вилоят ҳокими Зафар Рўзиев, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори Халилилло Тўраxўжаев  иштирок этди.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.