Қишлоқ хўжалиги 22.11.2018 235

ЭНГ КЎП ҚОНУН БУЗИЛИШИ СУВ БИЛАН БОҒЛИҚ

Назорат ва натижа

ЭНГ КЎП ҚОНУН БУЗИЛИШИ СУВ БИЛАН БОҒЛИҚ

Октябрь ойи давомида Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси томонидан олиб борилган назорат тадбирлари натижасида тегишли соҳаларда 135 та қонунбузилиш ҳолати аниқланди. Ҳуқуқбузарларга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишлар асосида 135 нафар шахсга 43  миллион 331  минг 500 сўм миқдорида жарима қўлланилди ҳамда 7  миллион 300  минг 700 сўм келтирилган зарар ундирилиши белгиланди.

Ой давомида юритилган маъмурий ишлар таҳлил қилинганда, энг кўп қонунбузилиш ҳолатлари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланиш соҳасида аниқланганини илғаш мумкин. Бу борада 57 нафар шахс турли қонунбузилиш ҳолатларини содир этган ёки унинг келиб чиқишига йўл қўйган. Оқибатда уларга нисбатан 16 миллион 774 минг сўм жарима қўлланилган. Шу билан бирга келтирилган зарар ҳам ундиришга қаратилган.

Шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш юзасидан 45 нафар, қишлоқ хўжалиги машиналаридан фойдаланиш ва техника соҳасида 31 нафар фуқарога нисбатан содир этган ҳуқуқбузарлиги учун белгиланган тартибда жазо чоралари қўлланилган.

Азизбек НОМОЗОВ,

инспекциянинг вилоят бошқармаси амалиёт бўлими бош инспектори