Сўнгги янгиликлар 03.06.2019 18

ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТЛАР АНИҚЛАНДИ

Кўрик-танлов

Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қарши шаҳар кенгаши “Энг намунали бошланғич ташкилот кўрик-танловнинг 1-босқичи ғолибларини тақдирлаш маросимини ўтказди.

Унда тизимдаги умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар, маданият ҳамда жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг 122 та бошланғич ташкилоти  иштирок этди.

Ҳар икки йилда бир маротаба ўтказиб келинаётган ушбу кўрик-танловда  қоидага кўра касаба уюшма аъзолари сони 100 нафаргача бўлган ва касаба уюшма аъзолари сони 100 нафардан ортиқ бўлган бошланғич ташкилотлар иштирок этади. Иштирокчи бошланғич ташкилотларнинг  ходимлар ижтимоий-иқтисодий манфаатлари, меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ҳимояси, меҳнат муҳофазаси, маданий-маърифий, спорт-соғломлаштириш ва ташкилий масалалар ҳамда тарғибот-ташвиқот йўналишидаги ишлари атрофлича ўрганилиб, танлов ғолиблари аниқланди.

Унга кўра, аъзолари сони 100 нафаргача бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида вилоят ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт ўйинлари ва енгил атлетика мактаби 1-ўринни, 41-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ва 39-мактабгача таълим муассасаси 2- ва 3- ўринларни эгаллади.

Аъзолари сони 100 нафардан ортиқ бўлган бошланғич ташкилотлар бўйича эса 1-ўрин Қарши давлат 2-сон ИУМИга, 2-ўрин Қарши педагогика коллежига, 3-ўрин Қарши маданият ва туризм коллежига насиб этди.

Ғолибларга диплом ва эсдалик совғалар топширилди. Энди улар танловнинг кейинги босқичларида иштирок этади.

Ш.ЮЛДОШЕВ