Жараён 20.08.2019 141

"Энг улуғ, энг азиз": ИЖОДИЙ ИШЛАР ҚАЙСИ МЕЗОНГА КЎРА БАҲОЛАНДИ?

Кўрик-танлов

Вилоят мусиқали драма театрида "Энг улуғ, энг азиз" кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Қайд этиш лозим, бу йилги танловга "Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!" деган бош ғояни ўзида мужассам этган ва 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, шунингдек, "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" Давлат дастури, "Обод қишлоқ", "Обод маҳалла", "Ҳар бир оила - тадбиркор", "Ёшлар - келажагимиз", "Беш ижобий ташаббус" каби муҳим дастур ва режалар доирасида олиб борилаётган туб ислоҳотларни кенг ёритувчи ижодий асарлар қабул қилинди.

Шунга кўра, ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари, босма ОАВ ходимларининг мақолалари, веб-сайтлардаги журналистик ишлар, телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари, тасвирий санъат, фотоасарлар ва дизайн ишлари, кино санъати асарлари, жами 72 ижодкорнинг 385 асари тақдим этилди. Ижодий ишлар ишчи гуруҳ ва ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилиб, ғолиб ва совриндорлар аниқланди. 18 ижодкор 6 номинация бўйича ғолибликка (1-, 2-, 3-ўринлар) ва 8 иштирокчи рағбатлантирувчи мукофотларга муносиб кўрилди.

- Бугунги кун журналисти тезкор бўлиши баробарида холисликни биринчи ўринга қўйиши зарур, - дейди "Насаф" телерадиоси муҳаррири Акбарали Худойбердиев. - Айни йўналишдаги изланишларимиз эътироф этилганидан эса хурсандмиз.

Тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими Зафар Рўзиев иштирок этиб, тадбир иштирокчиларини қутлади. Таниқли санъаткорлар иштирокидаги куй-қўшиқлар тадбирга янада кўтаринкилик бағишлади.

НАСРИДДИН

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.