Жамият 09.05.2019 46

ФАХРИЙНИНГ ХОНАДОНИ МЕҲМОНЛАР БИЛАН ГАВЖУМ

Қарши шаҳрида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Усмон бобо Донаев бу йил 99 ёшни қаршилайди. 9 май - Хотира ва қадрлаш куни арафасида унинг хонадони доимгидек меҳмонлар билан  гавжум.

Бу сафар ҳам бир гуруҳ ҳарбийлар, ёшлар, турли ташкилот вакиллари фахрий ҳолидан хабар олишди, байрам билан табриклашди. Юртимизда тинчлик-осойишталик ҳукм сураётган шундай дориломон кунлар шукуҳидан, юксак эътибордан отахон мамнун.

1941 йилда Косон туманидан урушга кетган У.Донаев 1943 йил Украина фронтларида ярадор бўлиб уйга қайтди. 7 фарзандни вояга етказиб, 150 нафардан ортиқ невараю чеварасининг меҳри оғушида умргузаронлик қилаётган Усмон бобо урушдан кейин кўп йиллар қишлоқ хўжалиги соҳасида масъул лавозимларда ишлаб, эл-юрт ҳурматига сазовор бўлди.

Собир НАРЗИЕВ

Муаллиф олган сурат.