Сўнгги янгиликлар 09.08.2019 216

ФУТБОЛ АКАДЕМИЯСИГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

5-7 август кунлари Ўзбекистон футбол ассосиацияси ҳузуридаги Қашқадарё вилоят болалар-ўсмирлар футбол академиясида янги ўқув йилига номзодларни қабул қилиш имтиҳонлари бўлиб ўтди.

Унда 2008 йилда туғилган 88 нафар номзод 22 ўрин учун кураш олиб борди.

- Бугун мамлакатимизда футболни ривожлантириш борасида жуда катта ишлар олиб борилмоқда, - дейди вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси директори ўринбосари Шавкат Рўзиев. – Бунда энг асосий эътибор болалар футболига қаратилган. Шу боис футбол академиясига номзодларни саралаб олиш бир неча босқичдан иборат синовлар асосида амалга оширилмоқда. Жумладан, қабул имтиҳонларининг адолатли ва шаффоф ўтказилиши алоҳида назоратга олиниб, уни вилоятимиздаги футбол мутахассислари билан бир қаторда, Ўзбекистон футбол ассоциацияси футболни ривожлантириш департаменти раҳбарияти ҳамда ота-оналар кузатиб борди.

Синов имтиҳонлари давомида ёш футболчилар ўзларининг индивидуал, техник ва тактик маҳоратларини намойиш этишди.  Улардан энг муносиб деб топилган номзодлар жорий ўқув йилини вилоят болалар-ўсмирлар футбол академиясида бошлайдиган бўлишди.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Суратда: синов имтиҳонидан лавҳа