Сўнгги янгиликлар 24.05.2019 79

ФУТБОЛ ҲАКАМИ БЎЛИШ УЧУН НИМАЛАР ЗАРУР?

Семинар

Вилоят болалар-ўсмирлар футбол академиясида ҳакамларни тайёрлаш муаммоларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ёшларнинг ҳамкамликка қизиқишини ошириш, иқтидорли ҳакамларни тайёрлаб бориш мақсадида ташкил этилган ушбу семинарни тажрибали мутахассис Артём Калинин олиб борди.

Маълумки, бугун замонавий футбол ўйини жуда жадаллашиб  бормоқда. Бундай ўйинларни бошқариш эса ҳакамдан катта маҳорат талаб этади. Хусусан, бугунги кун ҳаками нафақат футбол қоидаларини яхши тушуниши, шу билан бир қаторда тезкор фикрлаши, турли замонавий технологиялардан фойдалана олиши, халқаро ўйинларда ишлаш учун хорижий тилларни билиши ва яна жуда кўп сифатларга эга бўлиши лозим.   

Артём Калинин томонидан ёш футболчиларга бу борада кенг маълумот берилди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассисдан жавоб олди.

Ж.БОЙМУРОДОВ