Сўнгги янгиликлар 01.03.2019 161

ГЎЗАЛЛИК ВА НАФИСЛИК ТАНЛОВИ

Спорт гимнастикаси

ГЎЗАЛЛИК ВА НАФИСЛИК ТАНЛОВИ

Қарши шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича 2001-2014 йилларда туғилган болалар ва ўсмирлар ўртасида вилоят чемпионати мусобақаси ўтказилди.

Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят гимнастика федерацияси ва яна бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган турнирда ўғил болалар 6, қиз болалар 4 йўналишда махсус гимнастика анжомлари (снарядлари) ва эркин машқлар бўйича ўз маҳорати ва чаққонлигини намойиш этишди. 

Турнир ғолиблари жорий йил март ойида Жиззахда ўтадиган Ўзбекистон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишди.

                                                                           СОЖИДА