Сўнгги янгиликлар 11.01.2019 58

ГУЛБАҲОР БЕГИМОВА

Кўрик-танлов

ГУЛБАҲОР БЕГИМОВА

       Йилнинг энг яхши “Баркамол авлод”  болалар маркази директори”

Китоб туманидаги “Баркамол авлод” болалар маркази директори Гулбаҳор Бегимова пойтахтимизда ўтказилган “Йилнинг энг яхши “Баркамол авлод” болалар маркази директори” кўрик-танловининг республика босқичида 1-ўринни қўлга киритди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган кўрик-танловда “Баркамол авлод” болалар марказларида фаолият юритаётган директорлар орасидан ташаббускор, ижодкор, масъулиятли ва фаол раҳбарларни аниқлаш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш мақсад қилинган эди. Шунингдек, ҳудудлардаги директорларнинг ижодий фаолиятини оммалаштириш, касб-маҳоратини ривожлантириш, шу билан бирга ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш кўзланган эди.

Танловнинг ҳудудий босқичларида жами 211 нафар директор иштирок этди. Ғолиб чиққан 14 нафар раҳбар танловнинг республика босқичида қатнашиб, 5 та шарт бўйича ўз маҳоратини намойиш этди. Гулбаҳор Бегимова улар орасида энг фаоли сифатида эътироф этилди. 

 Мазкур муваффақиятни марказимиз фаолиятига берилган баҳо деб биламан, – дейди у. – Йил давомида қилган меҳнатларимиз муносиб баҳоланганидан хурсандмиз. Муассасамиз фаолиятини соҳада кечаётган улуғвор ислоҳотлар талабларига мос тарзда янада ривожлантиришга астойдил ҳаракат қиламиз.

                                                                         С.АЛЛАЁРОВА