Сўнгги янгиликлар 30.07.2019 96

ИИБ бошлиғи ишдан олинди

Касби тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Ч.Кучаров ўзига нисбатан тайинланган хизмат текшируви якунига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси вилоят ички ишлар бошқармаси ахборотига таяниб вазирлик расмий сайти орқали маълумот тарқатди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 июль куни ижтимоий тармоқларда Касби тумани ИИБ бошлиғининг фермерларга нисбатан ҳаракати юзасидан тарқатилган видео ва матнли материаллар бўйича вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан хизмат текшируви олиб борилаётгани ҳақида расмий маълумот берилган эди.

Ўз мухбиримиз