Сўнгги янгиликлар 28.06.2019 299

ИЛК БИТИРУВЧИЛАРГА ДИПЛОМЛАР ТОПШИРИЛДИ

30 июнь - Ёшлар куни

30-июнь Ёшлар куни арафасида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Қашқадарё академик лицейида 3-курс битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олган лицей директори, подполковник М.Дўстёров, ЖҒМҲО фахрийлар кенгаши раиси подполковник Ш.Мадиев, Ёшлар иттифоқининг ҳарбий қисмларда ёшлар билан ишлаш бўйича бўлим мудири майор И.Абдуҳолиқов битирувчиларни Ёшлар куни билан табриклаб, юртимизда янги авлод вакилларига яратилган шарт-шароитлар хусусида тўхталишди. Шундан сўнг, лиейнинг 3-курс битирувчиларига тантанали  равишда дипломлар топширилди.

- Ушбу маросим қалбимизда муҳрланиб қолди, - дейди академик лицей битирувчиси Зебинисо Болтаева. – Келажакда юртимга нафи тегадиган, халқимизга сидқидилдан хизмат қиладиган инсон бўлишга ваъда бераман.

Маросимнинг бадиий қисми Қарши гарнизони маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестри жамоасининг ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги куй-қўшиқлари, ўқувчилар томонидан айтилган шеърлар ҳамда ижро этилган рақслар, кўргазмали чиқишлардан иборат бўлиб, тадбир иштирокчиларига янада кўтаринки кайфият бахш этди.

Н.НАЗАРОВА,

ИИВ Қашқадарё академик лицей етакчиси