Сўнгги янгиликлар 04.03.2019 104

ИМТИЁЗГА ЎЗИНИ НОГИРОН ҚИЛИБ КЎРСАТГАН ЭМАС, ҲАҚИҚИЙ НОГИРОН ЭГА БЎЛИШИ ЗАРУР

Ўқув-семинар

ИМТИЁЗГА ЎЗИНИ НОГИРОН ҚИЛИБ КЎРСАТГАН ЭМАС, ҲАҚИҚИЙ НОГИРОН ЭГА БЎЛИШИ ЗАРУР

ТМЭК – тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг вазифаси нима эканини ҳамма биладими? Афсуски, аҳоли ўртасида бу ҳақда нотўғри тасаввурлар ҳам мавжуд. Айримлар бу комиссияга мурожаат этар экан, ўзининг ногиронликка чиқарилишини талаб қилади. Шу орқали ногиронлик мақомига эга бўлиб, нафақа пули олишни ўйлайди.

Ушбу масала  вилоят  соғлиқни сақлаш бошқармасида ўтказилган “Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ҳамкорликдаги ишларини янада яхшилаш, тиббий ҳужжатларни сифатли ва қонуний расмийлаштириш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш” мавзусидаги ўқув-семинарнинг  бош мавзуси бўлди.

Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Бош тиббий-меҳнат эксперт комиссияси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда туман ва шаҳарлардан тегишли соҳа вакиллари иштирок этди.

Шоҳиста БОЗОРОВА