Сўнгги янгиликлар 17.09.2019 165

ҲИНДИСТОН ҲАРБИЙ ҲАВО КУЧЛАРИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ҚАРШИДА БЎЛДИ

Халқаро ҳамкорлик

Қарши шаҳрида яқинда очилган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юртида октябрь-ноябрь ойларидан бошлаб, қўшни давлатларнинг ҳарбий билим юртлари курсантлари ҳам авиация мутахассислиги бўйича таълим олишни бошлайди.

Бу ҳақда Ҳиндистон ҳарбий ҳаво кучлари делегациясининг мазкур таълим даргоҳига ташрифи давомида маълум қилинди.

Меҳмонлар курсантларнинг учувчилик касби сир-асрорларини пухта ўзлаштириши учун муассасада яратилган шарт-шароитлар, хусусан, машғулотлар учун ҳозирланган энг сўнгги русумдаги тренажёрлар, ўқув-услубий қўлланмалар,  ахборот-коммуникация технологиялари билан танишди. Ҳарбий учувчилар тайёрлаш бўйича икки томонлама ҳамкорлик масалаларида фикрлашилди.

Таъкидлаш ўринли, айни пайтда 15 нафар ҳарбий учувчимиз халқаро ҳамкорлик доирасида  Россия ва Ҳиндистондаги олий авиация билим юртларида малака оширмоқда.

Ж.БОЙМУРОДОВ