Жараён 24.05.2019 201

"ИШГА ЙЎЛЛАНМА ОЛДИМ"

Бандлик

Чироқчи туманида туман ҳокимлиги, аҳоли бандлигига  кўмаклашиш маркази ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган бўш иш ўринлари ярмаркасида ҳудуддаги 49 ташкилот  287 та бўш иш ўрни билан иштирок этди.

- Тиббиёт коллежини тамомлаганман, - дейди Ҳумо маҳалласида яшовчи Ўғилой Раззоқова. - Бироқ шу вақтгача соҳам бўйича ўзимга муносиб иш тополмай келаётгандим. Бугунги ярмаркада туман тиббиёт бирлашмаси тақдим этган бўш иш ўринлари билан танишиб чиқдим. Марказий поликлиникада терапия ҳамшираси учун иш ўрни бор экан. Бу менга маъқул бўлди. Ҳужжатларимни топшириб, ишга йўлланма олдим.

Тадбир доирасида иштирокчиларга ижтимоий муҳофаза, тадбиркорликка йўналтирилган имтиёзли кредитлар тўғрисида ҳам маълумотлар берилди.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.