Таълим 29.09.2018 140

ЎҚИТИШ ИККИ МАРТА ЎҚИШ ДЕМАКДИР

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни

Ҳар бир мурғак болани ўз фарзандидек ардоқлаб, ёш авлод тарбияси учун кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини бахш этадиган ўқитувчи ва мураббийлар том маънода фидойи касб эгаларидир.

Шавкат МИРЗИЁЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

ЎҚИТИШ ИККИ МАРТА ЎҚИШ ДЕМАКДИР

Деҳқонобод туманидаги 69-мактаб немис тили фани ўқитувчиси Анвар Тўраев изланувчанлиги, ўз устида муттасил ишлаши билан ҳамкасблари эътирофини қозонган. У 2016-2018 йилларда Тошкентдаги Гёте институтида, шу орада Германиянинг Швебиш-Халль шаҳрида малака оширди. Дарс жараёнида замонавий технологиялардан унумли фойдаланишни ўрганди. Шу сабаб ўқувчилари унинг ҳар бир дарсини орзиқиб кутади.

Муаллим ўтган йили “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловининг вилоят босқичида 1-ўринни қўлга киритган бўлса, бу йил ушбу танловнинг республика босқичида 2-ўринни эгаллади. Соҳадаги хизматлари инобатга олиниб, “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирланган.

- Жамиятга фойдаси тегадиган, етук, билимли шогирдлар тайёрлаш – орзуим, - дейди у. – Шогирдларимнинг “Билимлар беллашуви”, фан олимпиадаларида эришаётган ютуқлари мени янада олға юришга бошлайди. Зеро, ўқитиш икки марта ўқишдир.

Сожида АЛЛАЁРОВА

Суратда: Анвар Тўраев дарс жараёнида.

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.