Сўнгги янгиликлар 06.10.2018 235

ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК - ЭЗГУ МАҚСАД ЙЎЛИДАГИ ҲАМКОРЛИК

Семинар

ИЖТИМОИЙ  ШЕРИКЛИК - ЭЗГУ МАҚСАД ЙЎЛИДАГИ ҲАМКОРЛИК

Қаршида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси ва Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳамкорлигида “Ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратининг амалий самарадорлигини юксалтириш” мавзусида семинар ўтказилди.

Унда Кенгаш ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси аъзолари, депутатлар, вилоят ҳокимлиги тизимидаги корхона ва ташкилотлар, ННТлар вакиллари иштирок этди.

Семинарда таъкидланганидек, айни кунда  биргина Қашқадарёда  700 дан ортиқ ННТлар фаолият олиб боради. Бу эса демократик фуқаролик жамияти қуришнинг муҳим омилидир. Бироқ нодавлат нотижорат ташкилотлари иши самарадорлигини ошириш бўйича 200 дан зиёд норматив ҳужжатлар қабул қилинганига қарамай, улар томонидан амалга оширилаётган тадбирлар ҳали ҳануз замон талаблари даражасида эмас. ННТлар жамоатчилик назоратини  амалга ошириш функциясига киришиб кета олгани йўқ. Бу борада давлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик, яъни ижтимоий шериклик етарли даражада йўлга қўйилмаган.

Амалий мулоқот руҳида ўтган тадбирда ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назорати самарадорлигини ошириш, бунда нодавлат ва нотижорат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги, келгусидаги режалар юзасидан атрофлича суҳбатлашиб олинди.

Тадбир сўнгида Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ўтказган грант танловида ғолиб деб топилган, вилоятимизда фаолият олиб борувчи ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа  институтларига  сертификатлар топширилди.

Дилфуза ЖУМАЕВА