Жамият 20.12.2018 313

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР ОРҚАЛИ ЭКСТРЕМИЗМНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАГАН

Глобаллашув ва ёшлар

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР ОРҚАЛИ ЭКСТРЕМИЗМНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАГАН

Бугунги ёшларни интернет ва ижтимоий тармоқларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Албатта, билим олиш, дунёқарашни кенгайтириш, тил ўрганиш ҳамда оламда кечаётган воқеа-ҳодисалардан бохабар бўлиб боришда виртуал макон имкониятлари катта. Яна бир жиҳати, бу маконда аниқ чегара йўқ, ким нима истаса, шуни топиб ўқиши, кўриши, эшитиши мумкин. Ва уларнинг ҳеч бирига "униси яхши", "буниси ёмон" деган ёрлиқ ёпиштирилмаган.

Шундай экан, интернетдан фойдаланишда ҳам ўзига хос маданият зарур, оқ-қорани, яхши билан ёмонни фарқлай билиш даркор. Касби тумани Тошқўрғон қишлоғида яшовчи, 1995 йилда туғилган Ж.Х. ҳам бунга амал қилганида эҳтимол жавобгарликка тортилмасди. Аммо у қўл телефони орқали "Одноклассники", "Телеграм" ва бошқа ижтимоий тармоқларга кириб, турли хилдаги диний экстремистик мазмундаги аудио ва видеофайлларни эшитиб-кўриб, қўллаб-қувватлаган ҳолда ҳар хил турдаги гуруҳларга аъзо бўлган. Биламизки, бундай материаллар аҳоли осойишталиги ва бирдамлигига рахна солади, моҳиятан тинчлик-тотувликни издан чиқаришга хизмат қилади.

Мазкур ҳолат юзасидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилиб, унга тегишли "Самсунг" русумли қўл телефони ҳужжатлаштириб олинди. Ж.Х. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси тегишли моддаларига асосан жавобгарликка тортилди.

Жамол ШАРОПОВ,

Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходими