Спорт 13.09.2018 475

ЁШ АТЛЕТЛАР БАҲСЛАШДИ

Спорт

ЁШ АТЛЕТЛАР БАҲСЛАШДИ

Қарши ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати манежида спортнинг енгил атлетика тури бўйича 2003-2004 ҳамда 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида вилоят чемпионати ўтказилди.

Вилоят ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси вилоят бўлими ташаббуси билан ўтказилган мусобақада150 нафар (шундан 75 нафари қизлар)дан ортиқ ёш атлетларимиз муносиб иштирок этди.

Мусобақада спортчилар 60 метр, 400 метр, 3 минг метрга югуриш, найза улоқтириш, узунликка сакраш, спортча юриш, баландликка сакраш бўйича ўзаро беллашдилар.

Муросасиз ўтган баҳсларда барча йўналишлар бўйича ғолиблар ва совриндорлар аниқланди. Уларга медаль ва дипломлар топширилди.

Дилфуза ЖУМАЕВА