Спорт 31.01.2017 980

ЁШ ПОЛВОНЛАР КУЧ СИНАШДИ

Кураш

ЁШ ПОЛВОНЛАР КУЧ СИНАШДИ

Касби туманидаги Майманоқ саноат коллежида миллий спорт тури – кураш мусобақаси ташкил этилди. Унда коллеж ўқувчилари 3 та вазн тоифасида ўзаро беллашдилар.

- Коллежимиз жойлашган Қарлиқ қишлоғида номдор полвонлар кўпчиликни ташкил қилади, - дейди коллеж директори Бобораҳмат Сатторов. – Ўқувчиларимиз орасида шу полвонларнинг тўйларда, байрамлардаги курашини кузатиб, улардан кураш сирларини ўрганиб келаётган ёш полвонлар анчагина. Улар вилоят миқёсидаги мусобақаларда ҳам фаол иштирок этиб келишаяпти. 

Мусобақа қизғин баҳсларга бой тарзда ўтди.

Ғолиблар коллеж маъмуриятининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Барот ҲАСАНОВ,

коллеж ўқитувчиси