Таълим 09.07.2019 53

ЁШ ТАДБИРКОР КИТОБ ДЎКОНИ ОЧДИ

Президентнинг ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 муҳим ташаббуси ижроси доирасида ёш тадбиркор Зуҳриддин Сафаров ўзи раҳбарлигидаги "Сафаров Зуҳриддин" МЧЖ  қошида 3000 га яқин китоб фондига эга дўкон очди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қамаши туман кенгаши ҳамда "Yoshlar - kelajagimiz" жамғармаси  туман филиали кўмаги билан ҳудудда фаолият бошлаган "Китоб олами" номли зиё масканида китобсеварлар учун қулай  шароитлар муҳайё. Хусусан, дўконда китоб ўқиш учун махсус жой, ижарага китоб олиш хизматлари ташкил этилган. Эндиликда мунтазам равишда китоблар сонини ошириб боришни режа қилган тадбиркор ушбу фаолият ортидан ҳозирча 3 нафар ёшни доимий иш билан таъминлаган.

Жамшид НОРҚОБИЛОВ олган суратлар