Иқтисодиёт 05.03.2019 219

ЁШ ТАДБИРКОР ТРАВЕРТИН ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ЙЎЛГА ҚЎЙДИ

Кичик бизнес

ЁШ ТАДБИРКОР ТРАВЕРТИН ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ЙЎЛГА ҚЎЙДИ

Ғузор туманидаги "Оkean wyite bird" МЧЖда қурилиш бозорида харидоргир хом ашё - травертин ишлаб чиқарилмоқда. Бино-иншоотлар фасадларини безашда қўлланиладиган ушбу сувоқ маҳсулоти сувга, иссиқ ва совуққа анча чидамлилиги билан ажралиб туради.

Ташаббускор Руслан Қудратовнинг ушбу лойиҳаси "Ёшлар - келажагимиз" давлат дастури асосида Ёшлар -  иттифоқининг туман кенгаши томонидан қўллаб-қувватланиши унинг рўёбини тезлаштирди. 80 миллион сўмлик имтиёзли кредит ва яна 50 миллион сўм тадбиркор маблағи ҳисобидан қисқа вақтда ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

- Лойиҳани амалга ошириб, 4 та янги иш ўрни очдик, - дейди ёш тадбиркор. - Маҳсулот учун Навоий вилоятидан қум, Китоб туманидан бўр олиб келинаяпти. Аралашмага харидор талабига қараб турли ранглар ва лак қўшилаяпти.

Иш бошлаганига икки ой бўлган корхонада тайёрланган маҳсулот ҳозирда маҳаллий бозорларда сотилаяпти.

  Сожида АЛЛАЁРОВА