Сўнгги янгиликлар 30.05.2019 67

ЁШЛАР УЧУН БАХТЛИ ҲАЁТ

Давлатимиз раҳбари илгари сурган 5 ташаббус доирасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий кенгаши томонидан “Ёшлар учун бахтли ҳаёт” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Нишон туманидаги агроиқтисодиёт коллежида ёшлар, педагоглар, депутатлар иштирокида ўтган тадбирда ҳам ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, китобхонликни тарғиб этиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.  Ёшлар дуч келаётган муаммолар ечими халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги партия гуруҳи орқали назоратга олинадиган бўлди.

Бадиий чиқишларда фаол қатнашган ёшларга китоблар тўплами совға қилинди. Ўз навбатида ўғил-қизлар шахмат-шашка, стол тенниси ва волейбол мусобақаларида ҳам беллашишди.

Музаффар ТУРОПОВ

Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши раиси ўринбосари.