Спорт 29.03.2019 67

"ЁШЛАР" ЖАМОАСИ - КУБОК СОҲИБИ

Соғлом турмуш тарзи

27 март - Халқаро театр куни муносабати билан Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси вилоят кенгаши ҳамда вилоят қўғирчоқ театри ҳамкорлигида "Спорт - баркамоллик сари" шиори остида мусобақалар ўтказилди.

Шахмат, шашка, волейбол, баскетбол ва футбол бўйича ўтказилган мусобақаларда мазкур муассасаларда фаолият юритаётган ходимлар, спортсевар аҳоли вакиллари, ёш спортчилар қатнашишди.

Айниқса, футбол учрашувлари қизиқарли ўтди. "Ёшлар", "Дўстлик", "Фахрийлар" ва бошқа жамоалар ўз имкониятларини синовдан ўтказишди.

Муросасиз ўтган баҳсларда барча рақибларини ишончли тарзда мағлубиятга учратган "Ёшлар" жамоаси мусобақанинг мутлақ ғолибига айланди ва кубокни қўлга киритишди.

Якунда ғолиб жамоалар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

  СОЖИДА