Жараён 24.04.2018 158

“КАМАЛАК” БИЛИМДОНЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Кўрик-танлов

“КАМАЛАК” БИЛИМДОНЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Ёшлар марказида умумтаълим мактабларининг 1-7- синф ўқувчилари ўртасидаги “Камалак” билимдонлари” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

“Камалак” болалар ташкилоти фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий нуфузини ошириш, мактаб ўқувчиларининг билимини бойитиш, истеъдодларини рўёбга чиқариш мақсадида ташкил этилган танловнинг  ушбу босқичида 15 жамоа танишув, савол-жавоб, ижтимоий лойиҳа ва интеллектуал ринг шартлари бўйича баҳслашди.

Якунда Шаҳрисабз шаҳрининг “Камалак” сафдошлари” жамоаси биринчи ўринга муносиб деб топилди ва танловнинг республика босқичи йўлланмасига эга бўлди.  Иккинчи ўринни Ғузор туманининг “Ёғду” жамоаси қўлга киритган бўлса,  китоблик “Митти юлдузчалар” жамоаси вакиллари  учинчи поғонадан жой олди.

Тадбир сўнгида кўрик-танлов иштирокчилари  диплом ва қимматбаҳо совғалар  билан тақдирланди.

Аҳрор СОДИҚОВ