Маънавият 04.10.2019 144

КЕКСА ОТАХОН ҲИММАТИ

Эзгу ташаббус

Жумақул ҳожи Қорёғдиев - Миришкор туманидаги Найистон қишлоғининг энг кекса кишиси. Турмуш қийинчиликларида тобланган бу инсон шу ойда 98 ёшга киради. Қариликка ён бермаётган ҳожи бобо ҳамон эл орасида, гоҳ фермер хўжаликлари даласида бўлиб, пахтакору соҳибкорлар билан кўп йиллик тажрибаларини баҳам кўрса, гоҳ илм масканларига бориб, лозим кўрган маслаҳатларини беради.

Яқинда кекса отахон жажжи чевараси ҳамроҳлигида 29-мактабда ўтказилаётган китоб ярмаркасида иштирок этиб, пенсияси ҳисобидан кўплаб бадиий китоблар сотиб олди ва уларни мактаб кутубхонасига совға қилди.

- Чинакамига илм дурларини терадиган замон келди, - деди Жумақул бобо мактаб ўқувчилари билан учрашувда. - Биз ўқувчи бўлган йилларни қўятурайлик, яқин ўтмишда ҳам шаҳар ва қишлоқ мактаблари орасида катта фарқ бор эди. Замонга шукрона айтиб, асосий вазифангиз - илм олишдан бир зум бўлса-да, чалғимаслигингиз керак.

Абдунаби АБДИЕВ